Сенатор ва депутатлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшди

13.03.2024, 22:04

Сенатор ва депутатлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшди

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Зеро, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича катта салоҳиятга эга.

Бугун “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши бўйича белгиланган вазифалар доирасида Хоразм вилоятида тузилган ишчи гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Урганч туманида бўлди.

Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, партия фаоли Б.Тажиев ва O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси И.Файзуллаевлар Урганч тумани Оқ олтин маҳалласидан ўтувчи Урганч каналида амалга оширилаётган бетонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди ва зарурий топшириқлар берилди. Ўрганиш ишлари давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳам “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Маълумот учун, Урганч канали узунлиги жами 10.6 км ташкил қилади. Ҳозирда дастур доирасида 1.5 км қисмида бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, таъмирлаш ишлари якунлангач канал тўлиқ бетонлаштирилган ҳисобланади. Шунингдек, канал четига 2000 га яқин манзарали кўчатлар ўтқазиш ишлари амалга оширилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги кам таъминланган оилалар турмуш тарзини яхшилаш ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Адолат” ҳамда “Оёқ боғ” маҳаллаларида ажратилган экин ер майдонларини ҳам ўргандилар. Маҳалладаги фуқаролар билан суҳбат давомида ушбу ер майдонларидан йилига 3-4 маротаба ҳосил олаётганлари ва ички бозорга доимий етказиб бераётганликларини таъкидлаб ўтдилар.

Мулоқотда ушбу маҳаллалардаги амалга оширилаётган ишларни кенг оммалаштириш ва амалга оширилишида ҳамкорликда ҳаракат қилишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+