Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари ҳамда партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Бухоро вилояти Жондор туманида маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия ҳамда МФЙ фаоллари билан учрашди, уларнинг таклиф ва фикрларини тинглади, аҳоли вакиллари томонидан илгари сурилаётган масалаларни ўрганди.
Учрашувда Актам Хаитов дастлаб мамлакатимизда умумхалқ референдуми орқали янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига бир йил тўлганлиги, унга киритилган янги нормалар ва ўзгартиришларнинг бугунги кунда ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги, хусусан, O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларига ҳамоҳанг бўлган хусусий мулк ҳуқуқи, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва капитал ҳаракати эркинлигининг кафолатлари мустаҳкамланганлиги, ўз навбатида, давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган қоидалар сони уч баробар кўпайганлиги хусусида батафсил тўхталиб ўтди.
Жорий йилда Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловлар Янгиланган Конституция бўйича ўтказилиши юзасидан ҳам тегишли маълумотлар берилди.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, жумладан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирди. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг аниқ тартиби мазкур қонун билан белгиланаётгани таъкидланди.
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 апрель куни имзоланган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган долзарб вазифалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Учрашув давомида айни кунларда мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш, юртимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тадбиркорлар учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтириш мақсадида ўтказилган Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми хусусида ҳам тегишли фикр-мулозалар билдириб ўтилди.
Мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан селектор йиғилишларида ҳамда вилоятларга ташрифлар давомида ҳудудларни ижтимоий-истисодий ривожлантириш борасида белгилаб берилаётган вазифалар ижросини таъминлашда партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан янада фаоллик талаб қилиниши, фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммо ва таклифларини тегишли ташкилотлар орқали ҳал қилиб бориш лозимлиги таъкидланди.
Учрашув давомида депутатларнинг ҳам таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланиб, А.Хаитов томонидан уларга тегишли йўл-йўриқ, тавсия ва амалий маслаҳатлар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари халқ манфаатлари йўлида
20.04.2024, 12:06
-
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди
20.04.2024, 08:28
-
Депутатлар мирзачўллик сайловчилар билан учрашди
18.04.2024, 11:57
Фикрингизни қолдиринг