Улуғнорлик кузатувчи ва ваколатли вакиллар “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби билан танишдилар

16.09.2021, 19:26

Улуғнорлик кузатувчи ва ваколатли вакиллар “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби билан танишдилар

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази ташаббуси билан Улуғнор туманидаги 17- умумтаълим мактабида “Сиёсий партиянинг кузатувчилари ва ваколатли вакиллари: ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг алоҳида хусусиятлари” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.  Заҳирага олинган ваколатли вакилларнинг тўлиқ ва самарали фаолият юритишлари ҳамда уларнинг сиёсий билимини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарни O’zLiDeP туман Кенгаши аппарат рахбари, халқ депутатлари туман кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари Турдихон Қосимова очиб,  кутилаётган сайлов жараёнлари янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга амал қилинган ҳолда демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янгича муҳитда ўтишини алоҳида таъкидлади.

Сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, сайлов тизими ва принциплари, қонунчилиги, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари хусусида берилган маълумот ва кўникмалар ваколатли вакиллар учун муҳим аҳамият касб этди.

Шунингдек, семинар давомида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб, унинг махзмун-моҳияти ўқув машғулоти тингловчиларига батафсил тушунтирилди.

Гавҳарой Абдувоситова,

O`zLiDeP Улуғнор туман кенгаши ижрочи котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+