Юксак натижалар учун қўйилган тамал тошидир

17.09.2021, 16:42

Юксак натижалар учун қўйилган тамал тошидир

O'zLiDeP Сирдарё вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари, партия фаоллари ҳамкорлигида ўқув муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ва маҳаллаларда“Янги Ўзбекистон стратегияси”  китобининг тақдимоти ўтказилмоқда.

Гулистон шаҳридаги юридик коллежида бўлиб ўтган тадбирда бўлғуси ҳуқуқшунослар, ўқитувчилар ва партия фаоллари  иштирок этишди.

- Мазкур китоб Янги Ўзбекистоннинг нурли келажагига қўйилган мустаҳкам пойдевор десак, муболаға бўлмайди, - деди Гулистон шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Рустам Қўшбоқов. – Айниқса, китобда таълимга, олий таълимга алоҳида эътибор қаратилгани муҳим аҳамият касб этади. Таълим тизимида амалга оширилиши мўлжалланган йўналишлар ва вазифалар соҳада келгусида улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилишидан далолат беради. Китоб мана шу юртда яшаётган ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди, Янги Ўзбекистон бунёдкорларини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Бир сўз билан айтганда, стратегия келгусида барча соҳаларда эришиладиган юксак натижалар учун қўйилган таъмал тошидир.

Ўтган беш йил юртимизда катта ишлар амалга оширилди, тажрибалар мустаҳкамланди. “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби айни  вақтда янги режа ва дастурларни амалга ошириш дастури сифатида дунёга келди. Китобда халқимизнинг ишончи ва орзу-ниятлари, эзгу умидларини рўёбга чиқариш мақсадида юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш, Ўзбекистонда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя этиш, кафолатли даромад манбаи, тиббий хизматлар ва уй-жой, сифатли таълим билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қаратилган  масад ва вазифалар ушбу китобнинг мазмунини ташкил этади.

Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Учрашув сўнггида бошланғич партия ташкилотлари аъзоларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+