Сурхондарёда сайловолди тарғибот тадбирлари бошланди

21.09.2021, 15:51

Сурхондарёда сайловолди тарғибот тадбирлари бошланди

Бугун Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказди.

Унда партиянинг вилоят Кенгаши вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексининг 43-моддасига мувофиқ Президентликка номзод ўз сайловолди дастурини сайловчиларга таништириши жараёнида илгари сураётган ғоя ва мақсадлари аҳолининг барча қатламлари ҳамда ҳар бир сайловчига етиб бориши учун ўзининг ишончли вакилларини белгилайди. Президентликка номзод 15 нафаргача ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли. Шунга мувофиқ, Сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод  Ш. М. Мирзиёевнинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулхаким Эшмуратов рўйхатга олинди.

Брифингда ишончли вакилнинг фаолияти ҳақида қисқача таништирилгач, унинг вазифалари нималардан иборат эканлиги, сайловолди тарғиботи даврида олиб борадиган фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Марказий сайлов комиссияси шу йил 17 сентябрда қабул қилган қарорига асосан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши белгиланди. Ишончли вакил шу кундан бошлаб сайлов кампаниясини ўтказишда номзодга кўмаклашади. Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда, албатта, номзоднинг манфаатларини ифодалайди. 32 кун давом этадиган фаолияти орқали ишончли вакил сайловнинг демократик асосларда, очиқлик ва адолат тамойилларига мос равишда ўтишига баҳоли қудрат ҳисса қўшади. Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра сайловга бир кун қолганида ва сайлов кунида ташвиқот олиб бориш тақиқланади. Шу боис шу йил 22 октябрь куни номзоднинг ишончли вакили сифатидаги фаолияти якунланади. 

Сайлов кодексининг 44-моддасида “Сайловолди ташвиқоти бу – сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир” деб таъриф берилган. Шунингдек, мазкур моддада ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари) ҳамда пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш, нотўғри ахборотни ҳамда номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланиши кўрсатилган. Албатта, бизнинг фаолиятимизда ҳам ана шу қонуний талабларга қатъий риоя қилган ҳолда ташвиқот ишлари олиб борилади.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, турли ташкилотлар, муассасалар, корхоналарда турли соҳа вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиш, жумладан, йирик оммавий учрашувлар ўтказиш  режалаштирилган. Мулоқотларда энг аввало, номзоднинг дастурида белгиланган асосий ғоя ва мақсадлар фуқароларга жонли, ҳаётий мисоллар орқали, самимий суҳбат ва савол-жавоблар асносида тушунтирилади. Шу билан бирга жойларда мавжуд масалалар юзасидан ҳам фикрлашилади.

Мулоқотлар жараёнида номзоднинг сайловолди дастуридан ташқари, сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли, ўтган даврдаги ижтимоий-сиёсий фаолияти, амалга оширган ишлари, аввалги сайловда эълон қилган мақсад-вазифаларнинг бажарилиши хусусида ҳам маълумот берилади. Тадбир қатнашчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилади.

 O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+