Фарғонада ишончли вакил сайловолди тарғибот тадбирларини бошлади

21.09.2021, 15:55

Фарғонада ишончли вакил сайловолди тарғибот тадбирларини бошлади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Энахон Сидиқова иштирокида вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида брифинг ташкил этилди.

Брифингда “Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар”, шиори остида ўтаётган бу йилги сайловлардаги янгиликлар, сайловолди жараёнларида вилоят партия Кенгаши томонидан амалга оширилган тарғибот тадбирлари ҳақида қисқача маълумот берилди.

Брифинг давомида ишончли вакил Энахон Сидиқова ишончли вакил ишининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, ишончли вакилнинг иш режалари ҳамда ишлаш механизмлари ҳақида маълумот берди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, турли ташкилотлар, муассасалар, корхоналарда ҳар хил соҳалар вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиш, жумладан, йирик оммавий учрашувлар ўтказиш режалаштирилгани айтиб ўтилди.

–  Мулоқотларда фаолиятимнинг бош мақсадини амалга ошираман, яъни, Президентликка номзод дастурида белгиланган асосий ғоя ва мақсадларни фуқароларга жонли, ҳаётий мисоллар орқали, самимий суҳбат ва савол-жавоблар асносида тушунтираман. Шу билан бирга, жойларда мавжуд масалалар юзасидан ҳам фикрлашаман. Ишончим комилки, сиз – журналистлар, блогерлар сайловчилар билан учрашувларимизни батафсил ва ҳаққоний йўсинда ёритиб борасизлар. Номзод дастурий мақсадларидан кенг жамоатчиликнинг хабардор бўлиши ўз ишингизга виждонан ёндашишингиз, маҳоратингизга ҳам боғлиқ, – деди Энахон Сидиқова. – Номзод Президент бўлиб сайланиши учун қизғин ташвиқот олиб бориш фаолиятимнинг асосий негизидир.

Брифинг давомида ишончли вакил, ўз олдига мамлакат тараққиётини янги, янада юқори босқичига кўтаришдек буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекистонда Президент сайлови бу йил янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янги шароитда ўтишига ишончи комил эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+