Ишончли вакил гулистонлик сайловчиларга “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳиятини тушунтирди

22.09.2021, 18:26

Ишончли вакил гулистонлик сайловчиларга “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳиятини тушунтирди

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида давлатимиз раҳбари томонидан чоп этилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган. “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Тадбирда Президентликка номзоднинг ишончли вакили Покиза Ахмеджанова ҳам иштирок этиб, китобнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикрларини билдирди.

Тақдимот иштирокчилари бўлган депутатлар, айниқса ёшлар китобнинг мазмун-моҳияти сайловолди тадбирларига жуда ҳамоҳанг эканлигини, ёшлар, мафкуравий учрашувларда мазмунли суҳбатларга асос бўлишини таъкидлашди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+