Ишончли вакил шовотлик сайловчилар билан учрашди

27.09.2021, 16:53

Ишончли вакил шовотлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм  вилояти бўйича ишончли вакили Амин Вапаев шовотлик  сайловчилар билан учрашди.

Тумандаги “UZTEX SHOVOT” МЧЖда ўтказилган учрашувда O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев ҳамда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурининг муҳим йўналишларини айтиб ўтди.

Хусусан, дастурда аниқ режалар, улуғ мақсадлар, яъни, Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш учун кўзланган амалий ишлар ҳақида сўз бориши таъкидланди.

Шунингдек, сайловолди дастурда келгиси 5 йилликда вилоятда 250 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш мақсади қўйилган. Уларнинг 100 минги маҳаллаларда тадбиркорликни кенг жорий этиш орқали ташкил этилади. Туризм хизматларини камида 5 баробарга ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. 12 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида ижарага берилади. Шунингдек, транспорт, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа ижтимоий соҳалардаги режалар ҳам маълум қилинди.

Бундан ташқари, иқтисодиётда илм ва инновацияларга асосланган ривожланиш ҳисобидан янги технологиялар ва қўшилган қиймат занжирларини кўпайтириш орқали, меҳнат самарадорлигида ҳам қилиниши шарт бўлган туб ўзгаришлар сайловолди дастурда ўз ифодасини топган.

Жумладан, “драйвер” соҳаларда, “хомашёдан – тайёр маҳсулотгача” деган тамойил асосида, саноат кластери тизимини ривожлантиришни йўлга қўйиш орқали келгуси беш йилда саноат маҳсулотлари ҳажмини оширишга эришилиши эътироф этилди.

Бир сўз билан айтганда, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури барча соҳа ва тармоқларни янада ривожлантиришни ўз ичига олган.

Учрашувда сўз олган Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши депутати, корхона бош шифокори Муҳаббат Яхшимуратова сўз олиб номзодимиз томонидан ўтган 5 йилликда қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатилгани, халқимизнинг тинч ҳотиржам фаравон ҳаёт кечираётгани хусусида гапирди.

Шунингдек, сайловчилар билан учрашув давомида сўз олганлар юртимизда кейинги 5 йилликдаги ислоҳотлар самарасини ўз ҳаётлари мисолида гапириб, яратилган имкониятлардан мамнунлигини эътироф этишди. Барча ислоҳотларнинг бош мақсади инсон унинг қадри, эркин ва фаровон яшаши учун қаратилганлигини таъкидлаб, барчани Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+