Биз фарғоналиклар кенг кўламли ислоҳотлар ташаббускори Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз!

29.09.2021, 10:39

Биз фарғоналиклар кенг кўламли ислоҳотлар ташаббускори Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз!

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Фарғона вилоятида ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, қисқа фурсатда чекка Бағдод туманида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, кўркам шаҳарча бунёд этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев айнан Бағдод туманидаги Гулистон маҳалласида Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ушбу учрашувда мен ҳам иштирок этиб, ўзим ва партиямиз олдига бир қатор далзарб вазифаларни белгилаб олдим.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимиз, жумладан, вилоятимиз равнақи, ободлиги ва одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари йўлидаги оламшумул ислоҳотлар ўрин олганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳаммамиз яхши биламизки, сўнгги 5 йилда тадбиркорларга яратилган шароитлар ҳеч қачон бўлмаган. Партиямизнинг бош мақсади хам тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб қувватлашдир.

–  Биз 5 йилда нимадан қутулдик? Қўрқувдан. Тадбиркорлар билан кўришдим, улар шундай деяпти. Наманганлик тадбиркор 80 миллион доллар айланма маблағим бор деяпти. Аввал 8 минг доллар бўлганидаёқ назоратга олинарди, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳа, кейинги йилларда тадбиркорларга жуда кўп қулайликлар яратилди. Фарғона ҳам чин маънода тадбиркорлар юртига айланди. Ҳозирда “Фарғонанинг тадбиркори - ислоҳотчи” ташаббуси асосида тадбиркорларимиз ўз маҳсулотларини бир қатор хориж давлатларига экспорт қилмоқдалар. Тадбиркорларимизга яратилган имконият ва шароитлар, имтиёзлар ҳисобига вилоятда кейинги 5 йилнинг ўзида 16.000 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 70 минг киши иш билан таъминланди. Шулардан 20.000 га яқин ёшлар ва 25.000 га яқин аёллардир. Шунингдек, вилоятда 90 та кичик саноат зоналари ҳам ташкил қилинди.

Мен ўзим ҳам ҳунармандлар маҳалласида туғилиб ўсганман. Авваллари улар очиқ гап қисиб қимтиб фаолият кўрсатган бўлсалар, бугунчи, бугун улар яратилган шароитлар туфайли оилавий тадбиркорликдан тортиб, катта Мегалойиҳа эгаларига айланаётганлари ҳеч кимга сир эмас. Авваллари солиқ ёки орган ходими тадбиркорни чақирса, безиллаб турарди. Бугун эса улар тадбиркорга кўмакчи.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, жойларда ўтказаётган учрашувларимизда, сайловчилар юртимиздаги ўзгаришларни тўлқинланиб, фахр-ифтихор билан таъкидлашмоқда. Партиямиз электорати тадбиркорлар ва ишбилармонлар, фермерлар иқтисодий соҳада олиб бораётган оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлаган ҳолда сайлов куни ЎзЛиДеП номзоди учун якдиллик билан овоз беришга тайёр эканликларини айтмоқдалар. 

Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашувда Фарғона водийсидан етишиб чиққан жадид боболаримизнинг эл-юртимиз маърифати, равнақи йўлидаги хизматларини ҳам ёдга олди.

Албатта, биз ҳам бу йўлда собитқадамлик билан ҳаракат қилиб, маданият ва санъат соҳаларимиздаги ислоҳотлар жараёнида, ёшларни ватанпарвар этиб тарбиялаш ишларида фаол иштирок этамиз.

Дарҳақиқат, сўнги йилларда мамлакатимизда “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак” деган эзгу тамойил ҳаётимизнинг барча жабҳаларига татбиқ этилмоқда.

Ислоҳотлар давоми сифатида келгуси беш йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 150 та қишлоқ ва 40 та маҳаллани бодонлаштириш чоралари кўрилади. Бунга 1 триллион 860 миллиард сўм маблағ ажратилади. Ёзёвон, Сўх, Қўштепа ва Фурқат туманларининг шароити оғир 57 та маҳалласида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга 32 миллион доллар маблағ ажратилади. Келгуси йилдан ҳар бир туман ва шаҳар бюджетининг камида 5 фоизи аҳоли мурожаатларига мувофиқ, энг долзарб муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилиши ҳам номзодимиз томонидан айтиб ўтилди.

Яна бир қувончли воқеа шуки, Фарғонада хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этилади. Талабаларни турар-жойлар билан таъминлаш мақсадида қўшимча 10 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади. Келгуси йилдан Сўхдаги ёшлар учун олийгоҳларга киришда берилган имтиёз, Риштоннинг Чўнғара, Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон ва Ҳосилот маҳаллалари ёшлари учун ҳам татбиқ этилади.

Умуман олганда, келгуси беш йилда Фарғона вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм, шундан 12 триллион сўми бюджетдан ажратилади. Шунингдек, бюджетдан йилига 800 миллиард сўм субсидиялар ҳам берилади. Бу янгилик ҳам Фарғоналикларни чексиз қувонтирди.

Хулоса қилиб шуни айтаманки, биз фарғоналиклар етук сиёсатчи, кенг кўламли ислоҳотлар ташаббускори Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Раҳматулло Камолов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+