Ишончли вакил қумқўрғонлик сайловчилар билан мулоқот қилди
29.09.2021, 17:13
Номзоднинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Қумқўрғон туманида сайловчилар билан мулоқот қилди. "Янгишаҳар" маҳалласида ташкил этилган учрашувда ўтган давр мобайнида ҳудудда юз берган ўзгаришлар ҳақида гапирилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Фракцияси аъзоси Фахриддин Саматов ҳам иштирок этди.
Шундан сўнг, ишончли вакил республикада биринчилардан бўлиб пахта етиштириш бўйича шартномавий режани бажарган қумқўрғонлик фермерлар билан ҳам суҳбатлашди. Уларнинг фикрларини, дилдаги гапларини эшитди.
- Илгари фермерлар кетмон кўтариб юрардик. Бугун соҳага киритилган ўзгариш ва янгиликлар натижасида ҳамма ишни техника бажараяпти. Бугун фермернинг замонавий трактори ҳам, бошқа техникалари ҳам, керак бўлса, чўнтагида пули ҳам бор. Бу эса фермерларга яратилган шароит туфайлидир. Қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни қўллаган ҳолда маҳсулот етиштиряпмиз. Ҳосилдорлик ҳам шунга яраша мўл бўлаётгани бу фермернинг бой бўлганидир.
Мана, куни кеча қумқўрғонлик пахтакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режани бажарди. "Termiz-Jayhun" кластери ҳамда 133 ta фермер хўжалиги томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 27 минг 470 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди, унинг аксарият қисми юқори навларга сотилди.
Мана шу натижанинг ўзи сўзимни исботлайди. Бизга шундай шароит ва имконият яратилишида бош-қош бўлган инсон - ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевга овоз берамиз, - дейди "Илҳомбек Рахмонов" фермер хўжалиги раиси Чаман Рахмонов.
O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг