Барча интилишлар инсон қадри учун

30.09.2021, 16:03

Барча интилишлар инсон қадри учун

Cирдарё вилоятининг Боёвут тумани марказидаги Мусиқа ва санъат мактабида ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили П.Ахмеджанова билан  сайловолди дастури тарғиботига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

“Инсон қадри учун” шиори остида бўлиб ўтган оммавий тарғибот тадбирида туманда истиқомат қилаётган турли соҳа вакиллари, нуроний ва ёшлар иштирокида кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Президенликка номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили Покиза Аҳмеджанова юртимизда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси туман ва қишлоқларимизда, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида бўй кўрсатаётганини алоҳида эътироф этди. Айниқса, 2017–2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниб, унинг доирасида 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент фармон ва қарорлари қабул қилингани  ислоҳотларнинг амалга оширилишида дастуриламал бўлганлигини айтди.

Ислоҳотлар натижасида давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва адолатга асосланган, одамлар манфаатига хизмат қиладиган халқпарвар қарорлар қабул қилиш тизими шакллантирилди. Кўп йиллар давомида амал қилиб келинаётган “давлат – жамият – инсон” тамойили  ўзгарди. Мамлакатимизда аввало, инсон, кейин эса, жамият ва давлат манфаати барча ҳаракатларимизнинг негизига қўйилди. Ҳаётимизда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя изчиллик билан қарор топиб бораётганлиги кун сайин ойдинлашмоқда.

П.Ахмеджанова Шавкат Мирзиёевнинг кейинги беш йилга мўлжалланган сайловолди дастурининг муҳим жиҳатлари ҳақида ҳам йиғилганларга маълумот берди.

Тадбир ишончли вакил билан нуронийлар ва ёшларнинг жонли  мулоқотларига уланиб кетди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+