Ишончли вакил келажак лидерлари билан учрашди

30.09.2021, 16:44

Ишончли вакил келажак лидерлари билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -  Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги Ишончли вакили Энахон Сидиқова Фарғоналик “Келажак лидерлари” клуби аъзолари билан учрашди.

Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида ташкил этилган учрашувда Энахон Сидиқова номзоднинг сайловолди дастури ва унда илгари сурилган долзарб масалалар хусусида иштирокчиларга маълумот берди.

Шунингдек, Ишончли вакил билан ўтказилган мулоқот давомида Фарғона вилояти келажак лидерлари “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунчаларга эга бўлдилар.

O'zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+