Ишончли вакил ховослик сайловчилар билан мулоқот қилди
04.10.2021, 17:10
"Инсон қадри учун" шиори остида аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили П.Ахмеджанова Ховос туманидаги мусиқа ва санъат мактабида сайловолди дастури тарғиботини ўтказди.
Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридан кенг ўрин олган келгуси беш йилликдаги аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича аниқ режалар, янги ғоялар, ташаббуслар, лойиҳалар ҳақида фикрларини билдирди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаров ҳам иштирок этиб, партия томонидан кўрсатилган номзоднинг ўтган сайловда белгилаган дастурларини ортиғи билан амалга оширгани, эл-юрт манфаати, мамлакат тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ҳамиша бедор ва шижоат билан меҳнат қилганини таъкидлади.
Тадбирда O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева, ховослик партия фаоллари, депутатлар иштирок этди ва сўзга чиқишди.
O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Кўтарилган масалалар долзарб аҳамиятга эга
15.05.2024, 12:00
-
Қитъа аёлларини бирлаштирган анжуман
14.05.2024, 19:37
-
Тадбиркор ёшларга нимани ваъда қилди?
14.05.2024, 18:57
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгаймоқда
14.05.2024, 13:55
Фикрингизни қолдиринг