Китобхон ёшлар даврасида

05.10.2021, 16:57

Китобхон ёшлар даврасида

Ҳар биримиз ҳаётимиз давомида дўстларга эҳтиёж сезамиз. Ким биландир суҳбатлашиш, фикр алмашиш, уларнинг сўзларидан кўп маънолар олиш билан ҳаётимизга мазмун берамиз. Бироқ, ҳаётда шундай дўст борки, у Амир Темурнинг таъбири билан айтганда: “Барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”. Бу садоқатли, ишончли ҳамроҳ – Китобдир.

Бугунги ахборот асрининг илғор технологияларисиз кунларимизни тасаввур қилолмамасак-да, тенгдошларимиз орасида китобга ошно бўлган ёшларнинг борлиги қувонарли ҳолдир. Кўча кўйда, транспортларда қўлларида китоб тутган инсонларни кўриб қувонамиз.

Термиз шаҳридаги адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот ресурс марказига борганимизда кутубхонада китоб ўқишга шўнғиган бир гуруҳ ёшларни учратдик. Бўш вақтини илм олишдек фойдали машғулот билан ўтказиб, илм ўрганаётган китобхон ёшларни беихтиёр суҳбатга тортдик.

Улар билан порлоқ келажакнинг асосида илм ётиши, бугун китоб ўқиганга автомобиль совға қилинаётганида ҳам бир ҳикмат борлиги хусусида сўзлашдик. Албатта, китобхонликни ривожлантириш учун бор имкониятларни ишга солаётган Ш.Мирзиёевни сайловда қўллаб-қувватлашга ундадик.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    739
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+