Ишончли вакил Когон туманида ўқитувчилар билан суҳбатда бўлди

11.10.2021, 10:58

Ишончли вакил Когон туманида ўқитувчилар билан суҳбатда бўлди

Ишончли вакил Самойдин Хусеновнинг навбатдаги тарғибот учрашуви Когон тумани 3-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туман соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизими ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг ходимлари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил ўтган даврда халқ таълими соҳасининг тубдан ислоҳ қилинганлиги сабаб, ўқитувчи бугун байрамни пахта даласида эмас, шогирдлари ва ҳамкасблари даврасида нишонлаётганига тўхталиб ўтди. Номзод томонидан ўтган беш йилликда халқ  таълими тизимига қаратилган эътибор, юртимизда ўқитувчи номининг улуғлангани, қадрининг ошиши, мактабларнинг замонавий технологиялар билан таъминланганлиги, "Президент мактаблари"нинг ташкил этилиши кабиларнинг бари ўқитувчининг малакасини ошириш билан бир қаторда ўқувчининг билим олишга бўлган иштиёқини ҳам юқори поғонага кўтарди. Шунингдек, мамлакатимизда мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши бу соҳада янги саҳифа очгани, хусусий ва оила боғчалари сонининг ошиши болаларни боғчага қамраб олиш ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилди.

Учрашувда сўзга чиққан партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси СТМ раҳбари Насимжон Алимов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова сўзга чиқиб, амалга оширилган ва оширилаётган ишларга тўхталиб, барчани партия номзодига  овоз беришга чақиришди.

Когон туманида таълим бериб келаётган педагоглар ҳам сўзга чиқиб, ўз соҳаларидаги ислоҳотларга тўхталди ҳамда партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    750
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+