Ишончли вакил шўрчилик нуронийлар, аҳоли вакиллари билан учрашди

14.10.2021, 20:22

Ишончли вакил шўрчилик нуронийлар, аҳоли вакиллари билан учрашди

Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакилнинг навбатдаги сайловчилар билан учрашуви Шўрчи туманидаги Бобур маҳалласидан бошланди.

Шўрчи тумани вилоятдаги аҳолиси кўп, катта туманлардан бири. Номзодимизнинг дастуридан ўрин олган Сурхондарё вилояти бўйича амалга ошириладиган катта лойиҳаларнинг бир қисми Шўрчи туманига ҳам тегишлидир. Чунки мазкур ҳудудда ҳам ичимлик суви дейсизми, йўлми ва ёки бошқа йўналишларда бўладими ўзига яраша муаммолар йўқ эмас. Уларни бартараф этишда, аҳолининг яшаш шароити яхшиланиши учун ҳам Ш.Мирзиёев номзодини танлаш кераклиги таъкидланди. Негаки, партиямиз номзоди дастуридаги кўрсатилган барча ислоҳотларнинг замирида биргина нарса - инсон қадри ётибди.

- Ўтган беш йил давомида юртимизда кўплаб соҳаларда ўзгаришлар бўлди. Айниқса, қўшни давлатлар билан алоқаларнинг яхшилангани ўзга юртда қариндош-уруғи, қуда-андаси бор инсонлар учун қулайлик яратди. Қачонлардир одамлар учун ёпилган чегаралар очилди.

Бугун Ўзбекистонни дунё таниб бормоқда. Ваҳоланки, уларга эришиш  осон бўлгани йўқ. Тўғри юритилган сиёсат туфайлигина бунга эришдик. Биз шўрчиликлар, албатта, юртни ана шу даражага эришишига йўлбошчилик қилган инсон - Ш.Мирзиёев номзодига овоз берамиз, - дейди "Шалдироқ" маҳалласи фаоли Жўра Эшмўминов.

Ишончли вакил Шўрчи тумандиги "Бўстон" маҳалласида истиқомат қилувчи Ўсар Юсуповнинг хонадонида бўлди. Бугун 88 ёшни қаршилаган нуроний маҳалланинг оқсоқолларидан. У киши ҳам сайловларда оила аъзолари, маҳалладошларини Ш.Мирзиёев номзодига овоз беришга чақиришларини айтди. Суҳбат сўнгида бизни хайрли дуолар билан кузатди.

Шўрчи туманидаги "Хайробод" маҳалласидаги оқосоқоллардан бири Худойберди Каримовни ҳам ҳудуддаги каттаю кичик яхши танийди. Хайрли ишларда у кишининг маслаҳатларига суянишади. Нуронийнинг хонадонида бўлиб, энди муҳим сиёсий жараёнларда ҳам кўпчиликка бош бўлиб, тарғиботчи бўлишларини сўрадик. Таклифимизни бажонидил қабул қилган отахон сайловда кексаларни ардоқлаб, уларга яхши шароит ва имконият яратаётган инсон - Ш.Мирзиёевга овоз беришларини айтдилар.

Биз ҳам отахонга куч-қувват ва бардамлик тилаб, ортимизга қайтдик. Шундай нуронийларимиз-дуогўйларимизнинг борига шукр!

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+