Ишончли вакил касб-ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди

15.10.2021, 17:15

Ишончли вакил касб-ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди

Покиза Ахмаджанова Гулистон шаҳридаги Мономарказдаги тингловчилар билан учрашди

- Хотин-қизларни ўқитиш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг ишлаши учун шароит яратиш орқали аёллар орасидаги ишсизлик даражасини  2 марта камайтириш номзодимизнинг сайловолди дастурида акс этган, - деди П.Ахмаджанова. - 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан ўқитилади. Эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун олий таълим грантлари ҳар йили ошиб борилади ва 2026 йилга қадар 6 мингтага етказилади.

Мономарказдаги тингловчиларнинг яратилган шароитлар ва уларнинг ишдан ажралмаган ҳолда қўшимча мутахассислик учун ўқитилаётгани ҳам бугунги замон талаби даражасидаги иш эканлигини таъкидлаган тадбир иштирокчилари номзод Ш.Мирзиёев учун овоз беришларини баралла айтишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+