Ишончли вакил сирдарёлик талабалар билан мулоқот қилди
15.10.2021, 17:18
Ёшлар билан учрашув ҳамиша алоҳида тайёргарликни талаб қилади. Чунки уларданда қизиқувчан, уларданда ҳозиржавоб йўқ. Ишончли вакил Покиза Ахмаджонова ва ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоеванинг бу галги учрашувни Оқолтин гидромелиорация техникумида ташкил этгани ҳам бежиз эмас. Бу ўқув маскани йиллар давомида бирнеча бор номини ўзгартирган бўлсада, вилоятимиз учун керакли ва зарур мутахассисларни етказиб беришда бир пайтлар Республика миқиёсида ҳам эътироф этилган техника билим юрти бўлган. Бугунги кунда ҳам Оқолтин гидромелиорация техникуми ёшларни қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари учун етук кадрлар тайёрлашдек мажбуриятни масъулият билан бажариб келаяпти.
Ишончли вакил П.Ахмаджанова Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев вилотимизга ташрифи ва сайловолди дастурида сирдарёликлар учун алоҳида имкон ва имтиёзлар яратиш борасидаги режалари ҳақида гапириб берди. Айниқса, вилоятда 40 мингта иш ўрнига эҳтиёж борлиги, унинг ортида инсон қадри турганлигини эътироф этгани, ёшларнинг билимли, илмли ва ҳунарли бўлишлари зарурлиги, унинг учун билимнинг қуйидан юқорига-боғчадан олий ўқув юртигача бўлган пиллапояларини босиб ўтиши учун замин тайёрлаш бугунннинг режаси эканлигини номзод дастуридан иқтибос келтириб ўтди.
Талабаларнинг аксарияти бу йил биринчи марта сайловда иштирок этади, уларнинг Президентлик сайловида илк марта иштирок этиши ҳам рамзийлик касб этади-мустақил юртнинг мустақил фарзанди илк марта Ўзбекистон Президентига муносиб кўрган номзодини танлайди. Бу унинг ўзи ва тенгдошлари келажаги учун берган овози бўлади.
Тадбирда партия фаоллари ва депутатларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди. Учрашув очиқ мулоқот ва муносабатлар асосида қизиқарли ўтди.
Б.Норжигитова,
O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди
26.10.2021, 10:43
-
Ишончли вакил сайловолди учрашувларига Қизилтепада якун ясади
22.10.2021, 20:52
-
Ишончли вакилнинг сайловолди учрашуви тил байрамига бағишланган мусиқий дастурга уланиб кетди
22.10.2021, 20:50
-
Истиқболли режалар - олий мақсадлар рўёбига хизмат қилади
22.10.2021, 19:02
-
Франциялик халқаро кузатувчилар билан учрашув
22.10.2021, 18:57
Фикрингизни қолдиринг