Менинг илк овозим юрт келажагини белгилашда муҳим аҳамиятга эга

15.10.2021, 17:26

Менинг илк овозим юрт келажагини белгилашда муҳим аҳамиятга эга

O’zLiDeP  Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар  Кенгаши томонидан жорий йилги сайловда ёшларнинг фаоллигини янада ошириш мақсадида “Менинг биринчи овозим” мавзуида Урганч давлат Университетида талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.  

Унда Хоразм вилояти бўйича ишончли вакил Амин Вапаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нигора Қутлимуратова, O’zLiDeP Хоразм вилоят  Кенгаши раиси, тарғибот гуруҳи аъзоси Ислом Файзуллаев ва партия фаоллари иштирок этишди.

Мулоқотда сўзга чиққан вилоят Кенгаши раиси И.Файзуллаев мамлакат ҳаётидаги энг муҳим, ҳал қилувчи сиёсий жараёнда ўз овози билан иштирок этиш, давлат келажаги, ўзининг эртанги куни учун ҳисса қўшиш, айниқса, биринчи марта сайловда қатнашадиган ёшлар учун катта байрамлиги билан бирга, энг ҳаяжонли вазият, масъулиятли вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.

Ишончли вакил ҳамда депутатлар номзоднинг сайловолди дастурида таълим ва ёшлар соҳасида келгуси 5 йилликка қилинган режалар хусусида маълумотлар берди.

Дастурга кўра узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Олий таълим тизимида қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш эътибор марказида бўлади. Талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида қарийб 100 минг ўринли талабалар турар жойлари барпо этилади. 2026 йилгача хусусий олий таълим ташкилотлари сони камида 50 тага етказилиб, уларда таълим олаётган талабаларга ҳам 7 йиллик таълим кредитини олиш имконияти яратилади. “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали ёшларни нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларидаги бакалавриат, магистратура ва докторантурага юбориш кўлами 2 марта оширилади.

Хусусан, Хоразмда Муҳаммад Хоразмий номидаги халқаро математика маркази ва жамғармаси ташкил этилади. Марказ математика бўйича иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва илмга йўналтириш, уларнинг ўз салоҳиятини намоён қилишига кўмак бериш билан шуғулланиши Ал-Хоразмий бобомизнинг издошлари етишиб чиқишида муҳим омил бўлади. Бундан ташқари, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали учун қўшимча минг ўринли янги ўқув биноси қурилади. Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ва унинг қошида Урганч бошланғич рақс санъати мактаб-интернати ташкил этилади.

Очиқ мулоқот давомида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.   Ёшлар сайловда ёрқин келажак учун сайловда фаоли иштирок этишини ва ўзлари муносиб деб билган  номзодга овоз беришларини билдирдилар.   

Насиба Ваисова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят  Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+