Ишончли вакил боёвутлик сайловчилар билан мулоқот қилди

16.10.2021, 16:18

Ишончли вакил боёвутлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Ишончли вакил Покиза Ахмаджанова Боёвут туманидаги “Миришкор”  маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди.

- Номзодимизнинг сайловолди дастурида “2022 йил якунига қадар “Фуқролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида барча давлат органларида иш юритиш ва аҳоли билан ҳужжат алмашиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши кўзда тутилган, - деди ишончли вакил П.Ахмаджанова  “Миришкор” маҳалласи аҳолиси билан учрашувда. - Электрон шаклдаги давлат хизматларининг улуши 100 фоизга етказилади. Жумладан, 700 дан ортиқ давлат хизматларидан 100 таси хусусий секторга ўтказилади.

Тадбирда иштирок этганлар яратилган шароит ва ғамхўрликлар учун ҳам сайловда иштирок этиб, муносиб номзодга овоз бериш бугуннинг талаби ва келажак учун пойдевор эканлигини изҳор этишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+