Ишончли вакил қардош миллатлар вакиллари билан учрашди

20.10.2021, 17:17

Ишончли вакил қардош миллатлар вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида миллатлар бирдамлиги, ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро миллати, дини, ирқи, насл-насабидан қатъий назар давлат ҳимоясида эканлиги, инсон сифатида ҳар бири қадр-қимматга эга эканлиги қайдэтилган.

Ишончли вакилнинг навбатдаги учрашувида айни жиҳатлар ҳисобга олингани номзоднинг сўнгги беш йилдаги фаолияти давомида мазкур йўналишда амалга оширилган ислоҳотлардан розилик эътирофининг келгуси беш йилга мўлжалланган янги Ўзбекистон стратегияси моҳиятида давом этишига кўзгу бўлди.

Ишончли вакил ҳамда O’zLiDeP партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халиловани Жалақудуқ туманидаги қирғиз миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган “Охунбоев” маҳалласидаги 29-умумтаълим мактабида қардош халқ вакиллари катта хурсандчилик билан кутиб олдилар. Учрашув шу даражада илиқ таассуротларга бой бўлдики,  куннинг кеч бўлгани ҳам сайловчиларга писанд бўлмади. Номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти, сайловолди дастури мазмун-моҳияти хусусидаги фикрлар қизғин суҳбатга уланиб кетди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+