Сайловолди ташвиқот янги БПТ ташкил этилишига хизмат қилди

20.10.2021, 17:18

Сайловолди ташвиқот янги БПТ ташкил этилишига хизмат қилди

Марҳамат туманидаги “Района текс” масъулияти чекланган жамиятида O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши томонидан сайловолди ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Жорий йилда ёш тадбиркор Жаҳонгир Ҳалимжонов томонидан фаолияти йўлга қўйилган мазкур ишлаб чиқариш корхонасида айни кунда 120 нафар ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланган.

Партия туман Кенгаши масъуллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқинжон Каримовларнинг сайловолди ташвиқоти аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг келгуси беш йилга мўлжалланган дастури бўйича тушунчалар берилди. Иштирокчилар сайловда “Бир сайловчи – бир овоз” тамойили асосида қатнашишга чақирилди. O’zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлашга чақирилди.

Ташвиқот давомида тадбиркорлик объектида бошланғич партия ташкилоти очилди ва 50 нафар ишчилар партия аъзолигига қабул қилинди.

Муҳаррамхон Гулматова,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

ижрочи котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+