Шаҳрихонликлар O’zLiDePнинг оммавий тарғибот тантанасида жам бўлдилар

20.10.2021, 17:19

Шаҳрихонликлар O’zLiDePнинг оммавий тарғибот тантанасида жам бўлдилар

Шаҳрихонликлар ишончли вакил Ўктамжон Ахуновни юқори кайфият билан кутиб олдилар. Тарғибот-ташвиқот тадбири аввалида Ў.Ахунов томонидан O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг айни кунга қадар бўлган фаолияти, сайловолди дастур моҳияти қисқача тушунтирилди.

“Инсон қадри учун!” шиори остида ташкил этилган мазкур оммавий байрам тантанасида сўз олган партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Самидилло Маҳмудов, партия туман Кенгаши раиси Бобур Содиқов ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари барчани Янги Ўзбекистонни тараққиёт йўлидан дадил етаклаб боришга қодир бўлган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.  

Тадбирнинг бадиий қисмида вилоятнинг таниқли ва ардоқли хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Она Ватан, меҳр-муҳаббат тараннумлари остида биргалашиб куйламаган, хиром этмаган сайловчи қолмади.

Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг хайрихоҳлари бўлган нуронийлар, ёшлар, тадбиркорлар, шифокорлар, ўқтувчилар каби турли касб вакиллари йиғилганларни ҳар бир инсоннинг қадри бор – Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёев атрофида жипслашиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашга чорлашди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+