O’zLiDeP депутатлари ва фаоллар жойларда тарғибот ишларини олиб бормоқда

20.10.2021, 19:47

O’zLiDeP депутатлари ва фаоллар жойларда тарғибот ишларини олиб бормоқда

O’zLiDePдан  Президентликка кўрсатилган  номзод  Ш.М.Мирзиёевнинг сайловолди дастури, “Инсон қадри учун” тамойили асосида жойларда бириктирилган депутатлар,  фаоллар,  тарғибот  гуруҳлари томонидан  республикамиз бўйлаб барча жойларда айниқса  маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, кўча бўйлаб тарғибот-ташвиқот ишлари қизғин паллада кечмоқда.

 Бу борада Қорақалпоғистон Республикасида ҳам тарғибот ишлари  жадал олиб борилмоқда.

Жумладан, Олий Мажлси Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ибрагимов, Б.Алдамуратов, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Г.Халмуратова, партия фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари, ёш волонтёрлар билан биргаликда Нукус шаҳридаги “Мега-Нукус” савдо-кўнгилочар мажмуаси ва “Корзинка” савдо марказларида номзоднинг сайловолди дастури, буклет ва флайерлар, тарқатма материаллар кенг оммага тарқатилди.     

Тарғибот-ташвиқот тадбирлари давомида аҳолининг  кенг қатламига O’zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга ва бўлажак сайловда фаол иштирок этишга чақирди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+