Янги Ўзбекистон - сифатли таълим, рақобатбардош кадрлар мамлакати

20.10.2021, 20:05

Янги Ўзбекистон - сифатли таълим, рақобатбардош кадрлар мамлакати

Президентликка O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Амин Вапаев, партия Хоразм вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Атажановлар Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди.

Партия етакчиси Шухрат Атажанов “Cифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” йўналиши бўйича номзодимизнинг сайловолди Дастурида мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилиши, бунинг учун қўшимча равишда 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилиши; олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилиши; олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилиши Дастурнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланганлигини айтиб ўтди.

Ишончли вакил ўз сўзида номзоднинг хоразмлик сайловчилар билан учрашув жараёнида воҳани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш билан бирга таълим ва тиббиёт борасида келгуси 5 йилликда улкан режалар қўйилганилигини таъкидлади. Айниқса, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали мустақил олийгоҳга айлантирилиши ва таълим даргоҳи қошида клиника ташкил этилиб, талабаларнинг назарий билимлар билан бирга амалиётда ҳам тажриба ортиришига имконият яратилиши келгусида малакали шифокорларнинг етишиб чиқишига хизмат қилиши эътироф этилди.

Номзоднинг сайловолди дастурида фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласи, энг муҳим вазифалардан бири бўлиши белгиланган. Келгусида тиббиётнинг бирламчи бўғинида халқимизга малакали хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади. Ушбу соҳага ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиб, асосий эътибор, хонадонбай тиббий профилактикага қаратилади. Аҳоли ўртасида кенг тарқалган юрак-қон томир, эндокрин, буйрак етишмовчилиги ва онкологик касалликларни камайтириш мақсадида, алоҳида дастурлар қабул қилинади. Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. Биринчи босқичда 46 та туманлараро перин́атал марказлари барпо этилади.

Мулоқотда эзгу мақсадларга хизмат қилувчи Дастурнинг мазмун-моҳияти профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг соҳа тараққиётига оид қизғин савол-жавобларига уланиб кетди.

Насиба Ваисова,

Партия Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+