“Инсон қадри учун!” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди

21.10.2021, 18:06

“Инсон қадри учун!”  шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди

Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номли вилоят мусиқа ва драма театрида O’zLiDePга ҳамоҳанг андижонликлар жам бўлдилар. Театр атрофи партия шиорлари акс этган пешлавҳалар билан чирой очди. Партия ва номзод номи билан хилпираган байроқлар бинонинг ташқи ва ички кўркига файз бағишлади.

“Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилган мазкур оммавий тарғибот тадбирини O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова очиб, олдимизда турган муҳим сиёсий кунга тобора яқинлашаётган сафдошларга куч-қувват ва омад тилади. Барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чорлади.

Тадбирда сўз олган номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов сайловолди дастур моҳияти хусусида қисқача гапириб, кеча ва бугунни ҳаётий мисоллар билан таҳлиллади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокирова, партия Андижон шаҳар Кенгаши раиси Бахтиёржон Турдиев, партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Раънохон Саттароваларнинг сайловолди кўтаринки фикрлари йиғилганларнинг қарсакларига уланди.

Тадбирнинг тантанали бадиий қисмида вилоят ва республиканинг таниқли санъаткорлари томонидан тайёрланган мусиқали чиқишлар иштирокчиларни даврага чорлади. Она ватан, меҳрмуҳаббат тараннуми шўх куй-қўшиқларда акс этди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+