Ишончли вакил Зафаробод қўрғони аҳолиси билан учрашув ўтказди

21.10.2021, 18:20

Ишончли вакил Зафаробод қўрғони аҳолиси билан учрашув ўтказди

O'zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Қувондиқ Санақулов навбатдаги учрашувини Конимех туманининг Зафаробод қўрғони аҳолиси билан ўтказди. 

Учрашувга йиғилганлар ишончли вакилни мамнуният билан кутиб олишди.

Ишончли вакил ЎзЛиДеП илгари сурган номзоднинг умр йўли, амалга оширган ишлари, ҳукумат ва давлат раҳбарлиги давридаги улкан салоҳияти ҳақида гапириб, айнан, Зафаробод қўрғонининг бугунги қиёфасини мислсиз янгиланиш, дея таърифлади.

Ўтган беш йилликда Конимех туманига  чўл ҳудуди бўлишига қарамай, алоҳида аҳамият берилиши, давлат томонидан катта эътиборга сазовор бўлганлиги йигит-қизларнинг ОТМларга қабул қилинишидаги имтиёзлар мисолида яққол намоён эканлиги эътироф этилди.

Шунингдек, ишончли вакилга кўра, туманда замонавий марказий шифохона ва кўп тармоқли поликлиника, 2 та оилавий шифокорлик пункти ҳамда уларнинг 8 та филиали, 12 та ижтимоий дорихона фаолияти намунали ташкил этилган, кичик бизнес субъектлари 172 тадан 687 тага кўпайтирилган.

Сўз орасида туманда экспорт салоҳияти ҳам йилдан-йилга ошиб, бугунги кунда  1 миллион доллардан ортиқни ташкил этаётгани айтилди.

Ишончли вакил сўнгги йилларда Зафаробод қўрғонида олиб борилган катта бунёдкорлик ишлари ҳақида гапириб, “Янги ҳаёт” соғломлаштириш мажмуаси, кенг шароитларга эга ётоқхона ва уй-жойлар барпо этилиши, “Ёшлик” маданият ва спорт маркази замонавий қиёфа касб этганини мисол тариқасида келтирди.

Учрашувда конимехлик шоира, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати А.Тўлегенова ҳам сўзга чиқиб, зафарободликларни кун сайин яқинлашиб келаётган умумхалқ сайловида муносиб танлов билан фаол иштирок этишга чорлади ҳамда ўзбек ва қозоқ тилларида миллатлар ва элатлар дўстлигини тараннум этувчи шеърларидан ўқиб берди.

Сайловолди учрашув ниҳоясида Зафаробод қўрғонида яшаб, фаолият олиб бораётган аҳоли вакиллари президентликка номзоднинг сайловолди дастурига оид ўз мулоҳазаларини айтишди, ўтган беш йиллик ислоҳотлар давридан беҳад миннатдорликларини изҳор этишди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+