Ишончли вакилнинг учрашуви энг чекка чегара ҳудудидаги сайловчилар билан ўтказилди

21.10.2021, 18:28

Ишончли вакилнинг учрашуви энг чекка чегара ҳудудидаги сайловчилар билан ўтказилди

Ўзбек халқи жорий йилнинг 24 октябр санасида бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларини ўзгача завқ ва шукуҳ билан кутишмоқда. Боиси бу йилги сайловлар ўзгача ва янгича тарзда бўлиб ўтади. Бутун жаҳон ҳамжамиятининг эътибори ҳозир Ўзбекистоннинг сайловларига қаратилган десак алсо муболаға бўлмайди.

Улар янги Ўзбекистоннинг янгича сайловларини ва аҳолининг бунга муносабатини ўрганишмоқда. Мамкатимизнинг барча ҳудудларида сайловолди тарғиботлар ва ишончли вакилларнинг сайловчилар билан учрашувлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов ҳам вилоят сайловчилари билан учрашувлар ташкил этиб келмоқда. У вилоятнинг чекка-чекка худудларига ҳам бориб сайловчиларнинг муаммоларини ўрганган холда сайловолди учрашувларни ташкил этмоқда.

Навбатдаги учрашув Чортоқ туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида Ҳазратишоҳ қишлоғи ва Косонсой туманининг “АС ГРАУП ТЕХ” МЧЖда бўлди.

Ишонячи вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга, сўнгги беш йилликда амалга оширган халқчил ислоҳотларига батафсил тўхталиб, сўзларининг сўнггида барчани ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Тадбирда иштирок этганлар ҳам сўзга чиқиб, барчалари бир овоздан Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини эътироф этди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+