Поп туманидаги ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ташкил қилинди

21.10.2021, 18:29

Поп туманидаги ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ташкил қилинди

Поп туманидаги 07648 сонли ҳарбий қисмда 21 октябрь - Ўзбек тили байрами ҳамда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан тадбир ўтказилди.

Дастлаб партия фаоли, журналист Комилжон Файзиев ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури билан таништирди. Шунингдек "Янги Ўзбекистон стратегияси" номли китобнинг мазмун - моҳияти, хусусан, унинг "Хавфсизлик ва ташқи сиёсат" бўлимида илгари сурилган ғоялар, устувор вазифалар" ватанимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, "Армия ва халқ бир тану бир жондир" тамойилининг аҳамияти ҳақида атрофлича тушунча берди.

Сўнгра сўзга чиққан Наманганлик ижодкорлар мамлакатимизда маънавий - маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, ўзбек тилининг нуфузини янада кўтариш, миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш бўйича қурилаётган чора-тадбирлар, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда илм-маърифатнинг аҳамияти, ёшларнинг тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, майор Хожиакбар Йўлчиев мудофаа тизимидаги ислоҳотлар сархадларимиз дахлсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганлигини мазкур ҳарбий қисмда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган ёшлар садоқат билан хизмат қилаётганликларига, бу ерда яратилган шароитлар, аскарларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ўтказилаётган машғулотларга тўхталиб ўтди. Ҳарбий қисмда сайлов участкаси ташкил этилганлиги, бу ерда муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўрилгани, аксарият ёшлар бу йил  илк маротаба сайловда иштирок этишларини маълум қилди.

Тадбирда шунингдек, тумандаги 12-мактаб ўқувчилари, истеъдодли ёшларнинг чиқишлари, айниқса, Абдулла Қодирийнинг сўнгги кунларидан ҳикоя қилувчи саҳна кўриниши барчада катта таассурот қолдирди.Тадбир ЎзЛиДеПнинг "Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз", "Сайловда келажак учун овоз берамиз" каби даъватлар билан якунланди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+