Ишончли вакил Сардоба туманидаги “Оқсарой текстил” МЧЖ чеварлари билан учрашди

21.10.2021, 18:32

Ишончли вакил Сардоба  туманидаги  “Оқсарой текстил” МЧЖ чеварлари билан учрашди

Ишончли вакил  ва O'zLiDeP вилоят Кенгаши фаоллари туманнинг  “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Оқсарой текстил” МЧЖда меҳнат қилаётган тикувчилар билан суҳбатлашди.

-Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак-камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили, - деди ишончли вакил Покиза Ахмаджанова. - Мамлакатимизда 2026 йил якунига қадар камбағалликни 2 баробар қисқартириш энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлади. Номзоднинг сайловолди дастурида  тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида шакллантирилган 7 та йўналиш бўйича 60 га яқин янги ташаббус ва таклифларни назарда тутувчи дастур амалга оширилади. 2022 йилдан бошлаб корхоналарнинг мол-мулк солиғи 2 фоиздан 1.5 фоизга камайтирилиб, тадбиркорлар ихтиёрида 500 миллиард сўм маблағ қолдирилади.

МЧЖ тикувчилари яратилган шароитлар, берилган имкониятлардан мамнунликларини билдиришди. Сайловга доир савол-жавоблардан руҳланган қизлар сайловда албатта номзод учун овоз беришларини бир овоздан айтишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+