Хоразмда сайловолди тарғиботлар қардош миллат вакиллари ўртасида ҳам олиб борилмоқда

21.10.2021, 18:39

Хоразмда сайловолди тарғиботлар қардош миллат вакиллари ўртасида ҳам олиб борилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тарғиботига бағишланган  учрашувларнинг галдагиси Урганч туманининг чекка ҳудудидаги қозоқ миллатига мансуб қардошларимиз яшайдиган маҳаллада ўтказилди.

Ташвиқот тадбирида Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Аминбой Вапаев, партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Атажанов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рўзметов, Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати Шокир Худайбергановлар иштирок қилиб, сайловчиларга  номзоднинг  сайловолди дастуридаги 10 та муҳим устивор йўналишлар  тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтдилар. 

Сўз олганлар сайловолди дастурида барча соҳалар қатори фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили сифатида қаралган, шаҳар ва туманларда иқтисодий комплекс таркибига кирадиган барча идораларнинг бош вазифаси “маҳаллабай” ишлаш асосида камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлади.

Учрашувда сўз олган сайловчилар сўнгги йиллардаги вилоятдаги ўзгаришлар, Хоразмнинг мутлақо замонавий, ўзгача қиёфа касб этгани, қурилиш ва бунёдкорлик ишларининг жадаллашгани тўғрисида гапириб, сайловда барчани фаол иштирок этишга чақирдилар. Шунингдек, сайловчилар ўзларининг муаммо ва таклифларини билдирдилар.

Урганч туманидаги тарғибот ташвиқот тадбирлари туркманлар маҳалласидаги 29-сонли мактабда давом этди. Унда иштирок этган ишончли вакил Амин Вапаев бошчилигидаги тарғибот гуруҳи вакиллари юртимизда бошқа миллат ва элат вакилларининг тинч фаровон яшашлари учун кенг имкониятлар яратилганлигини таъкидлашди.

Учрашувда сўз олганлар жорий йилдан мамлакатимизда 30 июль — Халқлар дўстлиги куни сифатида нишонланиши инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилишини эътироф этди.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+