Ишончли вакил ва депутатлар бувайдалик сайловчилар билан учрашди

21.10.2021, 18:44

Ишончли вакил ва депутатлар бувайдалик сайловчилар билан учрашди

Ишончли вакил Энахон Сидиқованинг сайловчилар билан бўлган навбатдаги учрашуви Бувайда туманидаги Янгиқўрғон Маданият марказида бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган ишончли вакил Энахон Сидиқова йиғилганларни Янги Ўзбекистонни тараққиёт йўлидан дадил етаклаб боришга қодир бўлган муносиб номзод Шавкат Мирзиёев билан барпо этишга даъват этди.

Ишончли вакилнинг сайловчилар билан бўлган мулоқотида сўз олган меҳнат фахрийлари Бахтиёржон Тешабоев, Мастурахон Зияевалар номзод фаолияти давомида қўлга киритилган юксак марраларни ўз ҳаёти ва фаолияти мисолида фахр билан қайд этдилар. Чинакамига инсон қадр-қиммати юксалган юртда бахтиёр ҳаёт кечириб, ҳаётидан мамнун бўлишини эътироф этган ҳолда барчани номзодни қўллаб- қувватлашга чақирди.

 Нуронийлар ва ёшлар вакиллари йиғилганларни ҳар бир инсоннинг қадри бор – Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёев атрофида жипслашиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашга чорлашди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мавлудахон Ибрагимова, Баҳромжон Рахмоналиев, O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Халимжон Рахмоновлар ҳам иштирок этдилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    544
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+