O‘zLiDeP ва ҳомийлар кўмагида манаслик Жониқул Сулаймоновнинг уйи таъмирланади

20.02.2018, 17:41

O‘zLiDeP ва ҳомийлар кўмагида манаслик Жониқул Сулаймоновнинг уйи таъмирланади

Айни кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари жойларда бўлиб, халқ билан дилдан мулоқот қилмоқда, одамларни дарду ташвишига шерик бўлиб, уларни қийнаётган муаммоларга ижобий ечим топмоқда.

Шу мақсадда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси Э.Холбўтаев ҳам Дўстлик туманидаги Манас қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлди. Депутатимиз шу ҳудудда яшаётган кам таъминланган оилаларнинг яшаш тарзи, оилавий аҳволини ўрганди.

– Ўғлим ҳаётдан бевақт кўз юмган сабабли келиним ва 3 нафар набираларим биз билан бирга яшайди, – дейди жиззахлик 82 ёшли отахон Жониқул Сулаймонов. – Шу кунга қадар нафақа пули эвазига кун кўриб келаётган эдик. Уйимиз ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. O‘zLiDeP фаоллари уйимизга келиб, бизнинг яшаш шароитимиз билан қизиқди, оилавий аҳволимизни ўрганди ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган уйимизни ҳомийлик асосида таъмирлаб беришларини айтишди.    

Кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи Адолат Яхшиликованинг муаммоси ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди. Анчадан буён пропан газ баллони олишга қийналиб келаётган фуқаро партиямиз фаолларининг кўмаги билан ўз муаммосига ечим топилганидан хурсанд.

Ҳа, аҳоли манфаатларини таъминлаш ва халқ розилигини олишдек эзгу ва хайрли ишларда партиянинг ишчи гуруҳи аъзолари ҳамиша халқ билан ҳамнафас. Эътиборлиси, O‘zLiDePнинг бу каби саъй-ҳаракатларидан электоратимиз вакиллари мамнун.        

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1647
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+