Депутат ташаббуси билан қишлоқдаги ишсиз 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

08.11.2021, 16:13

Депутат ташаббуси билан қишлоқдаги ишсиз 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

Сўнгги пайтларда депутатлар аҳоли хонадонларида тез-тез бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганаяпти, ёрдам қўлини чўзаяпти.

O‘zLiDeP томонидан ишлаб чиқилган “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси эса халқ вакиллари фаолиятини йўлга қўйишда дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Аскар Кадиров фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, у мазкур лойиҳа доирасида жуда кўп хайрли ишлар қилганига гувоҳ бўламиз.

А.Кадиров Қувасой шаҳридаги Қалача, Х.Олимжон, М.Улуғбек, Мўян, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб чиқди. Ҳар бир мурожаатчининг муаммолари ўз жойида ҳал этилишига эришди.

Жумладан, Қалача МФЙда Депутат А.Кадиров ташаббуси билан ташкил этилган “O’zLiDeP тикув цехи” иш бошлаганига ҳеч қанча вақт ўтмасдан ҳудуддаги 20 дан зиёд  “Аёллар”, “Ёшлар”, “Темир” дафтарларда рўйхатда турган хотин-қизларни ишга жалб этиб, уларни иш билан таъминлади.

Партия  вакиллари, фаоллари бугун ушбу цехда бўлиб, аёллар билан суҳбат ўтказдилар. Ҳудуддаги хотин-қизлар депутатдан миннатдорлигини айтиб, иш билан банд бўлганликларидан ўз ташаккурларини билдирдилар.

Депутат ташаббуси билан ташкил этилган цех ўз самарасини бермоқда. Ташаббускор депутат А.Кадиров томонидан Дўстлик шаҳарчасида ўтказилган “Сайёр” учрашувда ҳудуддаги аҳоли, айниқса, аёлларнинг мурожаатларига асосан Қувасой шаҳридаги Дўстлик шаҳарчасида худди шундай 30 нафарга яқин хотин-қизларни иш билан банд этадиган  O’zLiDePнинг янги тикув цехини ишга тушириш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    663
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+