Аждодларга муносиб авлодлар

10.11.2021, 16:26

Аждодларга муносиб  авлодлар

Сирдарё туманидаги Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ички ишлар академик лицейининг ёш курсантлари ва мураббийлари билан бўлган учрашувда вилоят Кенгашининг мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири Холжигит Ортиқбоев ва Сиёсий Таълим маркази раҳбари Мақсудбек Сирожидиновлар Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби борасида тушунчалар беришди.

Китобнинг кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланганлиги, унинг  “Янги Ўзбекистон стратегияси”, “Халқпарвар давлат”, “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”, “Адолатли ижтимоий сиёсат”, “Маънавий тараққиёт”, “Хавфсизлик ва ташқи сиёсат”, “Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар” каби етти бўлимдан иборатлиги ва унда  янги Ўзбекистонни  барпо қилиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устивор йўналишлари, миллий тараққиётимиз истиқболлари ҳақида атрофлича фикр юритилганлиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Учрашувда Ишчи ишлар академик лицейи директори ўринбосари, майор Обиджон Суяров ҳам “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида махсус таълим масканларида таҳсил олаётган фарзандларимиз қалбида миллий руҳ, она Ватанга меҳр ва садоқат, адолат туйғусини ҳар томонлама кучайтириш, буюк аждодларимиз, жумладан, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Шоҳруҳ Мирзо, Заҳриддин Муҳаммад Бобур каби саркардаларимизнинг ҳаёти билан яқиндан танишиб, улардаги мардлик ва жасорат туйғуларини ўзларида мужассам этиш ҳақида алоҳида уруғу берилганини гапирди.

Учрашув қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+