Эзгу ташаббусни ёшлар қўллаб-қувватламоқда

11.11.2021, 16:08

Эзгу ташаббусни ёшлар қўллаб-қувватламоқда

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.

Масалан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича  кўчат экиш, боғ яратиш каби тадбирлар кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Президентимизнинг ушбу умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташаббуслари табиатни севиб, унинг тозалиги ва ободлигига бефарқ бўлмаган Мирзо Улуғбек туманидаги партия ёшларини ҳам бефарқ қолдирмади. 

Мазкур туманнинг “Гулсанам” маҳалласи ҳудудида жойлашган мурувват уйида ана шундай хайрли ташаббус ташкил этилиб, манзарали ва мевали дарахтлар экилди. Шунингдек, туманнинг “Буюк ипак йўли” маҳалласида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан,  59- кўп қаватли уй атрофида ҳам мевали дарахт ва “Боғишамол” МФЙ идораси ҳовлисига манзарали дарахтлар экилди. “Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ушбу жараёнлар барча маҳаллаларда давом этмоқда.

 Албатта, амалга оширилаётган ободлик ташаббуслари нафақат атроф-муҳит мусаффолиги, балки тинчлик-фаровонлик, ўзаро меҳр-оқибат, кўнгиллар ободлигини таъмин етмоқда. Шу билан бирга, барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакиллантириши билан аҳамиятлидир.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

“Ёшлар қаноти”

  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+