Депутатлар ва нуроний отахонлар “Бибиширин” зиёратгоҳида дарахт кўчатлари ўтқазди
28.11.2021, 12:06
Бугун мамлакатимизда нуронийлар ва кексалар ҳурмат ва эътиборда. Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб эътибор қаратиш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларига саёҳатларни ташкил қилиш мақсадида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача “Кексалар туризм ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.
Бойсун тумани “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилаётган бир гуруҳ нуроний отахонлар, онахонлар Термиз шаҳридаги диққатга сазовор жойларга саёҳати ташкил қилинди. Саёҳат давомида қадимий обидаларни зиёрат қилишди.
Туман ҳокими А. Жўраев, Олий Мажлис Қонунчили палтаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва нуроний отахонлар, онахонлар “Бибиширин” зиёратгоҳида бўлиб, зиёрат амалларини бажаришди. Шу ернинг ўзида яхши ниятлар билан манзарали кўчат дарахтларини ўтқазишди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Маҳсулотлари экспортга йўналтирилган, 40 нафар аҳоли бандлиги таъминланган корхона фаолияти билан танишилди
13.05.2024, 16:39
-
Пешкулик ишбилармон хотин-қизлар сараланди
13.05.2024, 15:20
-
Маҳаллада ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашмоқда
13.05.2024, 11:35
-
Соҳага рақамли технологиялар кенг жорий қилинади
12.05.2024, 14:35
-
Ишбилармон хотин-қизлар ўзаро баҳслашдилар
11.05.2024, 13:57
Фикрингизни қолдиринг