Бор меҳримиз сенга, болажон!
03.12.2021, 16:05
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни. Шу муносабат билан ҳар йили декабрь ойининг ушбу санасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда Олмазор туман 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” мавзусида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида партиянинг бир қатор саховатпеша депутатлари ва тадбиркорлари ҳомийлигида болажонларга эсдалик совғалар топширилди. Албатта, болажонлар қалбида, юз кўзида бир олам шодлик ва қувончни туҳфа эта олиш бу энг олий инсоний фазилатлардан биридир. Болалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларда катта тассурот қолдирди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг