Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан стол тенниси бўйича мусоқаба ташкил қилинди
06.12.2021, 16:03
Хатирчи туманидаги “Янги” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган куннинг 29 йиллигига бағишлаб Хатирчининг олис ҳудудларида яшовчи ёшлар ўртасида “Конституция ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” шиори остида стол тенниси спорт тури бўйича турнир ўтказилди.
Турнирда Хатирчи туманидаги “Янги” ва “Бўғирдоқ” маҳалларининг 30 нафар ёшлари ўзаро куч синашишди.
3 соат мобайнида 3 та теннис столида ғалабага ишонч ва мардона кураш жараёнлари кузатувчилар ва мухлисларнинг ундов ва олқишлари остида қизғин давом этди. Спортчи ёшлар ўзларининг чапдаст ва чаққонликларини томошабинлар кўз ўнгида намойиш қилишди.
Муросасиз курашлар якунида 1-ўринни Б.Ёкубов, 2-ўринни Л.Асадов, 3-ўринни Д.Бахтиёров эгаллади. Турнир ташаббускорлари – ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти, Навоий вилоят суди ва Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Навоий вилоят бўлими мусобақа иштирокчиларини Конституция қабул қилинган куннинг 29 йиллиги билан табриклаб, ғолибликка эришган ёшларни 1-даражали диплом ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга кўмак берувчи китоблар жамланмасидан иборат совғалар билан тақдирлашди.
М.Пирнафасова,
O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар
17.05.2024, 15:04
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг