Бош қомусимизнинг 29 йиллигига бағишланган тадбир талаба-ёшларлар иштирокида ташкил қилинди
07.12.2021, 18:30
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан ҳамда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба-ёшларлар иштирокида сиёсий-маънавий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар Конституциямизнинг бугунги фаровон ҳаётимизда тутган ўрни ҳамда халқчиллиги хусусида фикр юритдилар.
Мулоқотда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ва партия дастурий вазифалари ҳақида ёшларга атрофлича тушунчалар берилди.
Ушбу лойиҳадан кўзда тутилган мақсад олий таълим муассасалари битирувчиларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, уларни мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этишдан иборат.
Тадбир якунига кўра олийгоҳнинг йигирма нафар иқтидорли талабалари партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг