Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда

09.12.2021, 09:42

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда

Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўққиз йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз.

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў - эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир.

Бугун партия Урганч шаҳар Кенгаши ташаббуси билан партия вилоят Кенгашида  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида айнан юқоридаги фикрлар таъкидлаб ўтилди.

Тадбирга Урганч шаҳридаги энг йирик БПТ вакиллари таклиф этилди.

Партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Атажанов йиғилганларни байрам билан қутлар экан, ўтган давр мобайнида халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккури, ақл-заковатининг кўзгуси бўлмиш Конституциямизнинг ҳаётий негизи нақадар мустаҳкам эканлигига, у халқаро талабларга ҳар томонлама мос келишини таъкидлади.

Тадбир давомида ўз фаолияти давомида инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинлигини ҳимоя қилиш йўлидаги самарали меҳнатлари учун бир гуруҳ партия фаоллари ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Ғофуржон Эгамов,

Урганч шаҳар Кенгашидаги

O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+