“Тадбиркорлик сари илк қадам” лойиҳаси доирасида хоразмлик ёшларга касб-ҳунар ўргатилди

10.12.2021, 16:09

“Тадбиркорлик сари илк қадам” лойиҳаси доирасида хоразмлик ёшларга касб-ҳунар ўргатилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга муносабат бутунлай ўзгарди. Уларнинг таълим олиши, иш билан таъминланиши учун аниқ механизмлар амалиётга татбиқ этилмоқда. Ёшларнинг бугуни ва эртасига боғлиқ муаммоларни ечимига қаратилган чора-тадбирларга жадал равишда амалга оширилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 27 январь куни Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб – ҳунарга ўргатиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан ўтказган йиғилишида ҳам айни шу масала долзарб эканлиги қайд этилиб, бу борада аниқ ва манзилли вазифалар белгилаб берилди. Давлат раҳбари энг аввало ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорлик кўникмаларини оширишга, ёшларни касбга ўқитиш орқали малака тоифасини бериб, бўш иш ўринларига жойлаштириш мумкинлигига урғу берган эди.

O'zLiDeP томонидан ҳам муваффақиятга эришган 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сонини янада кўпайтириш мақсадида “Тадбиркорлик сари илк қадам” шиори остида учрашувлар ва “Маҳорат дарслари”ни ташкил қилиш, шу орқали ёшларни каб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Партия Хоразм вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбир ҳам муваффақиятга эришган ёш тадбиркорлар билан ёшлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларга касб-ҳунар сирларини ўргатиш ва касбга йўналтиришга қаратилди.

Партия вакиллари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Партиянинг Ёшлар қаноти фаоллари, хотин-қизлар  иштирокида тажрибали стилист Марҳабо Салаева иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди. Унда хотин-қизларга аёллар сартарошлиги, маникюр ва касметолгия ва парзод бўйича сир синоатлар ўргатилди. Мазкур соҳага қизиқувчи ёшлар бу ҳунарни қанча муддатда ўрганиши, қандай қилиб ўз тадбиркорлигини яни хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини бошлашлари мумкинлиги тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар партия вилоят кенгаши томонидан тақдирланди. Партия сафига кириш истагини билдирган 12 нафар ёшлар аъзоликка қабул қилинди.

Шаҳноза Якубова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

“Ёшлар қаноти” бўлими мудири

  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+