Қишлоқ хўжалиги ходимлари муносиб рағбатлантирилмоқда

10.12.2021, 18:13

Қишлоқ хўжалиги ходимлари муносиб рағбатлантирилмоқда

Ҳар эрта баҳорда ерга уруғ қадаб, ризқ йўлини очадиган, хонадонларимиздаги тўкинлик ва файзу барака сабабчиси бўлган деҳқонларимиздек фидойи инсонларга ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа фидоийларини табриклаш мақсадида O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг барча туман Кенгашлари вакиллари, депутатлари томонидан турли тадбирлар, йўқловлар ташкил этилди.

Ушбу байрам тадбирларида туманлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар, бобо деҳқонлар, миришкор ғаллакор, боғбону соҳибкорлар, илғор пиллакорлар, фермер, томорқа хўжалиги, кластерлар вакиллари, қўйингки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган барча соҳа ходимлари O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

– Бугунги кунда жамиятимизда ҳеч бир соҳа вакили Президентмизнинг эътиборидан четда қолаётгани йўқ десам адашмаган бўламан, – дейди  фермер Шавкат Қурёзов. – Бунинг исботини эса чиқарилаётган қонун ва қарорлардан, ўз касбига садоқат кўрсатиб, халқ, юрт манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилаётган биз каби қишлоқ хўжалиги соҳалари вакилларига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликда яққол қўришимиз мумкин.  Бугунги партия вакилларининг биз каби деҳқонлардан хабар олишидан бошимиз кўкка етди.

Бугун кўп тармоқли фермерлар, агро кластерлари нафақат дастурхонларимиз тўкинлигини балки аҳолимизнинг ҳам бандлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик заҳматкаш деҳқонларимизга янада куч-қувват бағишлади.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+