Боғот туманида партиянинг фахрийлар кенгаши тузилди

14.12.2021, 17:55

Боғот туманида партиянинг фахрийлар кенгаши тузилди

O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши қошида Фахрийлар  Кенгаши тузиш бўйича Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Фахрийлар кенгашини тузишдан мақсад Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг мафкуравий ва сиёсий фаолиятини мустаҳкамлаш, партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятни олиб боришда кўмаклашиш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаш, партия кенгашлари томонидан ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдан иборатдир.

Йиғилишда кўп йиллар Нуроний жамғармаси Боғот туман бўлими раиси бўлиб ишлаган ҳозирги кунда туман Кенгаши депутати Қобулов Бахтиёр Ражаббоевич номзоди таклиф қилинди ва бир овоздан маъқулланди.

Бу каби фахрийлар Кенгаши вилоятнинг барча партия туман ва шаҳар Кенгашлари қошида ташкил этилади.

Ишончимиз комилки, тузилаётган Фахрийлар кенгаши партиямиз нуфузини янада юксалиши, фаолияти такомиллашуви ва қамрови кенгайиши, ўтказаётган турли тадбирларимиз, лойиҳаларимиз савияси ва энг асосийси ҳаётийлигини янада  яхшиланишига муносиб ҳисса қўшади.

  • Кўрилди
    518
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+