Депутат аҳоли муаммоларини ҳал қилди

17.12.2021, 15:57

Депутат аҳоли муаммоларини ҳал қилди

"Депутат халқ ичида" лойиҳаси Ҳазарасп туманида давом этмоқда. Ҳазорасп туман "Темирчи маскани" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Учрашувда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Рахматжон Маткаримов, партия туман Кенгаши ходимлари, МФЙ раиси, мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

 Нигора Матчанова мурожаатида ичимлик суви аҳолига келган лекин мактаб биносига ўтказиш учун 70-80 метр турба тортиш ва ҳисоблагич  ўрнатилишида 2022 йил Дастурига киритилишида ёрдам сўради. Халқ вакили томонидан ушбу мурожаат назоратига олиниб тегишли ташкилотга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

Рохат ота Рўзимова ака-укаларининг олдида яшаб келаётгани,  у уйда 10 нафар киши истиқомат қилиши, шу сабабли уй жойга мухтож эканлиги тўғрисида мурожаат қилди. Халқ вакили фуқарога тумандаги Давлат хизматлар марказига ариза бериш зарурлигини ва керакли ҳужжатларни тўплаш бўйича тушунтириш берилди.

Сайловчилар томонидан қилинган мурожаатларни депутат ўз назоратига олиб ижобий хал қилиш чораларини кўришини билдирди.

Шундан сўнг халқ вакили "Темирчи маскани" маҳалласи, Базм кўчаси, 104-уйда яшовчи ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга мухтож оилада бўлиб, Ахмедов Валижон ҳолидан хабар олди ва мазкур оилага ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Депутат оила вакиллари билан мулоқотлар давомида шу оилада яшовчи ёш фуқаро Алишер Ахмедов  ишсизлиги аниқланди. Депутат  Алишерга тумандаги “Нурмуҳаммад Ислом Обод” МЧЖга ишга таклиф қилди. А.Ахмедов маннуният билан мазкур таклифни қабул қилди.

Бугунги кундаги бундай амалий ишлар депутатларни фаол бўлишига ундамоқда. Зеро, аҳолининг депутатга бўлган бугунги ишончи эртанги кунга бўлган ишончи ҳисобланади.

Мирзабек Абдуллаев,

O'zLiDeP Ҳазорасп туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    650
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+