Янги ихтиро ва янги лойиҳа яратган ёшларнинг кўргазмали семинари ташкил қилинди
21.12.2021, 16:00
O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Андижон Машинасозлик Институтида "Янги Ўзбекистонда янги лойиҳалар ва янги ихтиролар" мавзусида кўргазмали амалий-семинар ўтказилди.
Тадбирда ёшлар, партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, олийгоҳ ўқитувчилари, ихтиро ва техникага қизиқувчи иқтидорли касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари ва устозлари қатнашди.
Амалий-семинарни O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршида Халилова ва Андижон Машинасозлик Институти ректори, партия фаоли Умиджон Турдиалиев сўзга чиқиб, ёшларга яратилган имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталди.
Мазкур тадбир давомида иқтидорли ёшлар томонидан берилган саволларга вилоятнинг илғор тадбиркор ва фермерлари жавоб бериб ўтдилар.
Тадбир давомида ёшлар томонидан "Ош мусобақаси" ҳам бўлиб ўтди. Янги ихтиро ва янги лойиҳа яратган ёшлар партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.
O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг