Ногиронлиги бўлган 35 нафар болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди
23.12.2021, 15:20
Мана, 2021 йил ҳам ортда қолмоқда. Яна Янги йил байрами шукуҳи ҳукмрон. Қай гўшага борманг, кўркам безатилган арча атрофида жам бўлиб ўйнаётган болажонларга кўзингиз тушади.
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Ферузахон Мадалиева ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада ҳам ҳудуддаги 2-7 ёшдаги ногиронлиги бўлган 35 нафар болажонлар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Севимли эртак қаҳрамонларининг жажжи ўғил-қизлар билан қувноқ ҳаракатлари, дилтортар ашулалар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари мурғак қалб эгаларига шодлик улашди.
- Мамлакатимизда ҳар бир ўғил-қизга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биз ҳудудимиздаги барча фуқаролар, айниқса, ногиронлиги бор ва имконияти чекланган фуқароларимиз ҳолидан хабар олиб, тиббий кўриклар ташкил этамиз. Бугунги тадбиримиз ҳам мурғак қалбларга қувонч улашиш мақсадида ташкил этилди, – дейди депутат Ферузахон Мадалиева.
Шодиёнада болажонларга янада қувонч бахш этиш мақсадида совға-саломлар улашилди. Тадбир болажонларнинг завқу шавқини янада жўш урдириб, унутилмас таассуротларни ҳадя этди.
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг