Депутатлик гуруҳи эшитувида аниқланган муаммолар юзасидан танқидий фикрлар билдирилди

23.12.2021, 15:22

Депутатлик гуруҳи эшитувида аниқланган муаммолар юзасидан танқидий фикрлар билдирилди

Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан” туман ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўлими, туман электр таъминоти корхонаси, “Шовоттумангаз” газ таъминоти бўлими, туман кўмир шахобчаси, туман уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлимлари маъсулларининг ҳисоботи тингланди.

Тегишли мутасадди ташкилотлар маъсулларининг ҳисоботлари тинглангандан сўнг туман Кенгаши депутатлари ўз ҳудудларидаги муаммоли вазиятлар бўйича сайловчиларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда турли саволлар билан мурожаат қилдилар. Унга кўра маҳаллаларда электр, йўл, мактаб, боғчаларда иситиш тизимидаги камчиликлар, эҳтиёжмандларга уй-жой ажратиш каби масалаларда аниқланган муаммоларни ўртага ташлашди.

Халқ депутатлари O`zLiDeP Шовот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи вакиллари ушбу муҳокама қилинган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш борасида ташкилотларга кўрсатмалар беришди.

Нилуфар Байжанова,

Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги

O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби

  • Кўрилди
    607
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+