O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузурида Фахрийлар Кенгаши тузилди
24.12.2021, 17:09
Жамиятда турли соҳаларда меҳнат қилиб, эл орасида ҳурмат ва эътиборга эга нуронийларнинг ёшлар тарбияси билан боғлиқ катта ҳаёт тажрибасидан самарали фойдаланишимиз лозим. Буни ўз фаолиятида тадбиқ этишга киришган O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашида бугун ана шу тажрибали фахрийлар жам бўлишди.
Мақсад вилоят кенгаши ҳузурида Фахрийлар кенгашини тузиш, уларнинг тажрибасини ўрганиш, танқидларини тўғри қабул қилган ҳолда фаолият йўналишларини тўғри ўзанга солишдир.
Жам бўлганларнинг 15 нафар аъзоси ҳам воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳисса қўшган фаоллар бўлди. Албатта, йиғилишда кенгаш аъзоларининг вазифалари ва ҳуқуқлари ҳақида ҳам айтилди. Кенгаш раиси этиб узоқ йиллар партия сафида хизмат қилган, унинг илк ташкил этувчилари қаторида турган Ўзбекистон Қаҳрамони Атҳам Нарзуллаев бир овоздан сайланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Маҳсулотлари экспортга йўналтирилган, 40 нафар аҳоли бандлиги таъминланган корхона фаолияти билан танишилди
13.05.2024, 16:39
-
Пешкулик ишбилармон хотин-қизлар сараланди
13.05.2024, 15:20
-
Маҳаллада ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашмоқда
13.05.2024, 11:35
-
Соҳага рақамли технологиялар кенг жорий қилинади
12.05.2024, 14:35
-
Ишбилармон хотин-қизлар ўзаро баҳслашдилар
11.05.2024, 13:57
Фикрингизни қолдиринг