OʼzLiDeP Хоразм вилоят кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши иш бошлади

24.12.2021, 17:11

OʼzLiDeP Хоразм вилоят кенгаши қошида Фахрийлар  Кенгаши иш бошлади

OʼzLiDeP Хоразм вилоят  Кенгаши қошида Фахрийлар  Кенгаши тузиш бўйича таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия тизимида узоқ йиллар давомида фаолият юритган, бой ҳаётий тажрибага ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, аҳоли орасида ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган, ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фахрийлар иштирок этишиб, тадбир давомида O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг низоми, мақсад, вазифалари ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбирда иштирокчилари томонидан партия ташкил этилгандан шу кунга қадар бир сафда туриб партиянинг дастурий мақсад вазифаларини тарғиб қилиб келаётган илғор фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Шарипбой Ражапов номзоди илгари сурилди ва бир овоздан мақулланди.

-Мен ўзимга билдирилган ишончдан мамнунман. Кўп йиллар шу партия сафида унинг ғояларини ташаббусларини тарғиб қилишда кўмаклашдик. Ўз ҳаётий тажрибамиз билан ҳар бир масалада ёрдамимизни аямадик. Бундан кейин ҳам партия сафини кенгайтиришга ҳар бир масалада партияга елкадош бўлишга, партия дастурий мақсадларини янада кенгроқ тарғиб қилишга Кенгаш аъзолари билан биргаликда ўз хиссамизни қўшамиз,-дейди Шарипбой Ражапов.

Тадбир якунида O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши тузилмасида ташкил қилинган Фахрийлар Кенгашининг манзилли дастури ишлаб чиқилди.

Насиба Ваисова,

OʼzLiDeP Хоразм вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+